Закладки Tungi Mehmon O'zbek Kino в Tas IX

Фильм режиссери: Талъат Мансуров Бош ролларда Шароф Мукимов, Саида Саидбекова, Матёкуб Матчонов, Санжар Шодиев. “Ёндиради куйдиради”, “О Марьям, Марьям” фильми ижодкорларидан комедия жанридаги янги узбек кино. А.Вампиловнинг “Тўнгич ўгил” асари асосида яратилган. Тунги мехмон узбек кино комедиясида оилавий мехр-мухаббат тушунчалари, икки йигитнинг тунда бошпана топиш максадида ёлгон ишлатишга мажбур бўлиши ва ана шу ёлгон натижасида бир оиланинг ўзаро муносабатлари мутлако ўзгариб кетиши хакида хикоя килинади. Фильмда асосан оила мавзуси кўтарилганлиги учун уни бемалол оилавий тарзда тамоша килса булади, дейди киноижодкорларидан бири. Картина продюсери Руслан Мирзаевнинг айтишича, кино халкчиллиги, ўз ўрнида кўлланилган хазиллари, мавзу жихатдан бошка фильмлардан фарк килиб, томошабин эътиборини торта олади. “Тунги мехмон” кинокомедияси 2014 йилнинг август ойида кинотеатрларда премьера килинган булиб, интернет премьераси хам кутилмокда. Хозирча эса эътиборингизга Шароф Мукимов ижросида фильмга ишланган сандтрек.


ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.